Ижтимоий ҳимоя агентлиги раҳбарига ўринбосар тайинланди

Жамият

image

2023 йилдан буён Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Усмон Шарифхўжаев Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорига ўринбосар этиб тайинланди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.

Усмон Шарифхўжаев 1986 йил 9 июль куни Тошкент шаҳрида туғилган. У 2007 йилда Тошкент молия институти ва 2011 йилда Халқаро Вестминистр университетини тамомлаган. Меҳнат фаолияти бошида Тошкент молия институти ва Тошкент давлат иқтисодиёт университетларида ишлаган.

2016-2017 йилларда собиқ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида бошқарма бошлиғи, 2017 йилда Президент девони Фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари хизмати илм-фан масалалари бўйича бош консультанти, 2017-2018 йилларда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи ўринбосари ва 2018-2020 йилларда Президент администрацияси ёшлар, фан, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўлинмаси таълим шуъбаси мудири бўлган. 2020−2023 йилларда халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Усмон Шарифхўжаев директор ўринбосари Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг