Ижодий имтиҳонлар нима учун олиб ташланди?

Жамият

image

Ўзбекистондаги олий таълим муасассаларида тест синовларидан ташқари алоҳида иқтидор талаб этувчи йўналишларда ижодий имтиҳонлар бўлиб ўтар эди. Бироқ, жорий йилда кириш имтиҳонларига бир неча кун қолганда, ижодий имтиҳонлар бекор қилиниб, улар ўрнини бошқа фандан синовлар эгаллади. Бу эса минглаб абитуриентларнинг эътирозига сабаб бўлмоқда. 

Хўш, олий таълим муассасаларининг алоҳида иқтидор талаб этувчи йўналишларидан ижодий имтиҳонлар нима учун чиқариб юборилди? Ушбу саволга Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи Aбдували Холиқов Aхборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтган брифингда жавоб қайтарди: 

“Пандемия шароитида 13 та таълим йўналишида тест ва ижодий имтиҳонлар ўтиши керак бўлган. Ушбу имтиҳонларга бир марта келишни таъминлаш учун олий таълим муассалари раҳбарлари билан маслаҳатлашиб, давлат комиссиясига таклиф киритилди. Натижада абитуриентларнинг имтиҳонга бир марта келишларини таъминлаш мақсадида ижодий имтиҳонлар олиб ташланди ва ўрнига олдинги учинчи блок фанидан тест имтиҳонлари қўшилди”.

Эслатиб ўтамиз, бу йилги тест синовлари 2 сентябрдан очиқ майдонларда, икки сменада бўлиб ўтади

Aҳрорбек Ҳайруллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Ўзбекистон

Баҳолаганлар

122

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг