Италиялик афсонавий футболчининг уйига ўғри тушди
Спорт
−
21 Июнь
2718Италиялик афсонавий собиқ футболчи Роберто Баджо қуролли ўғриликка учради. Бу ҳақда “Corriere dello Veneto” хабар берди.
Манбага кўра, Баджонинг уйига беш нафар қуролли киши бостириб кириб, бутун оилани гаровга олган. Собиқ футболчи қаршилик кўрсатмоқчи бўлганида, ўғрилардан бири унинг бошига тўппончанинг орқа қисми билан уриб, футболчига чуқур жароҳат етказган.
Шундан сўнг, ўғрилар Баджо ва унинг оиласини хоналардан бирига қамаб қўйган ва уйни тинтув қилган. Баджо эшикни синдирганда ўғрилар уйдан чиқиб кетиб бўлган. Улар заргарлик буюмлари, соатлар, пуллар ва бошқа шахсий буюмларни ўғирлаган.
Баджо полицияга қўнғироқ қилди, бироқ ҳозиргача ҳуқуқ-тартибот идоралари ўғриларни топа олмади. Италия терма жамоаси ва А Cерия афсонаси зудлик билан касалхонага ётқизилган ва унга дарҳол барча зарур тиббий ёрдам кўрсатилган.
57 ёшли Баджо фаолияти давомида “Милан”, “Интер”, “Ювентус”, “Фиорентина”, “Виченца”, “Болонья” ва “Брешия” клубларида тўп сурган. 1993 йилда “Олтин тўп”ни қўлга киритган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь