Италияда яшил рангли кучукча туғилди
Бу қизиқ
−
23 Октябрь 2020
5919Италиянинг Сардиния оролларидаги фермада яшил мўйнали кучукча туғилди. Унга Фисташка деб ном беришган. Бу ҳақда "Reuters" ёзмоқда.
Бундай ҳолатнинг сабаби шундаки, кучукча онасининг бачадонида биливердин деб номланувчи яшил пигмент билан алоқа қилган.
Таъкидланишича, кучукчанинг мўйнаси тез орада одатий рангга қайтади.
Дастлаб фермер хўжалиги эгаси итларни тарқатиб юборишни режалаштирган, аммо кейин яшил рангда туғилган кучукчани ўзида олиб қолишга қарор қилган.
Фермер пандемиянинг оғир пайтларида яшил ранг омад ва умид рамзини билдиради, деб ҳисобламоқда. У Фисташка инсонлар табассумига сабабчи бўлишини истайди.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023