Италияда талаба қиз собиқ севгилиси томонидан ўлдирилди

Олам

image

Жорий йилнинг 18 ноябрь куни Италияда 22 ёшли талаба қиз собиқ севгилиси томонидан ўлдирилди. Ушбу қотилликдан сўнг мамлакатда норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Бу ҳақда ANCA агентлиги хабар берди. 

Маълумотларга кўра, Жулия Чекеттин жорий йилнинг 11 ноябрь куни ғойиб бўлган. Бир ҳафта ўтгач, унинг пластмассага ўралган жасади Италия шимолидаги кўл яқинидаги ариқдан топилган. 

ANCA агентлигининг терговчилар хулосасига таяниб ёзишича, Жулия ўз қотилига тахминан 25 дақиқа қаршилик кўрсатган – у қочишга уринган, бироқ йигит унга етиб олиб, қизга пичоқ санчиб, ерга йиқитган.

Шу йилнинг 19 ноябрь куни Германия полицияси Жулиянинг собиқ йигити 21 ёшли Филиппо Туреттони қўлга олган. У одам ўғирлаш ва қотилликда гумонланиб ҳибсга олинган.

Қотилликдан бир неча соат олдин Жулия у билан савдо марказида учрашган. Италия Таълим вазири Жузеппе Валдитара мактаб ва университетларни 21 ноябрь куни Жулия Чекеттин хотирасига бир дақиқа сукут сақлашга чақирган. Бироқ, баъзи талабалар бунинг ўрнига аёлларга нисбатан зўравонликка қарши норозилик билдиришга қарор қилган.

Оқибатда мамлакатнинг Рим, Болония, Турин ва бошқа шаҳарларида ҳам норозилик намойишлари бўлиб ўтди.

Италия Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, 2023 йилда мамлакатда 100 дан ортиқ аёл ўзларига таниш бўлган эркаклар томонидан ўлдирилган.

Сенатор Валерия Валентенинг айтишича, Италияда оиладаги зўравонликлар илдиз отган шовинистик менталитетни акс эттиради.

Жулия Чекеттиннинг ўлдирилишида ҳали расман айбланмаган Филиппо Туретто Германияда, у Италияга экстрадиция қилинишини кутмоқда. Немис расмийларига кўра, у бунга эътироз билдирмаган.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг октябрь ойи охирида Эронда ахлоқ полициясининг ҳижоб ўраш талабидан бош тортгани учун ҳибсга олинган 16 ёшли Армита Гараванд шифохонада вафот этганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Италия намойишлар Жулия Чекеттин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг