Италияда карантиндан сўнг автобусдаги йўловчилар сони назорат қилинади
Олам
−
13 Апрель 2020
3689Италия маъмурлари карантин чекловлари қисман олиб ташланганидан кейин жамоат транспортида йўловчилар сонини назорат қилади. Бунинг учун янги технологиялардан фойдаланиш кўзда тутилган. Бу ҳақда бугун,13 апрель куни Италия транспорт вазири Паола Де Микели маълум қилди.
"Махсус дастурлар автобусларда йўловчилар кўп бўлмаслигини ва ижтимоий масофани сақлашни таъминлаши керак. Янги, унчалик қаттиқ бўлмаган карантин босқичига ўтиш шифокорлар қорорига боғлиқ бўлади", дейди Де Микели.
Маълумот учун, 22 март куни Италия Бош вазири Жузеппе Конте дорихоналар ва озиқ-овқат дўконларидан ташқари барча савдо-сотиқ муассасалар, ишхона ва корхоналарнинг фаолияти тўхтатилишини эълон қилди. Фуқароларни мамлакат бўйлаб ҳаракатланиши тақиқланди. Мамлакат бўйлаб қатъий карантин чоралари белгиланган.
Сўнгги маълумотларга кўра, Италияда коронавирус билан боғлиқ 159 516 та ҳолат қайд этилган. Касалланганларнинг 35 435 нафари соғайган. 20 465 нафари эса вафот этган.
LiveБарчаси