Жамоат транспорти учун ҚҚС имтиёзлари бекор қилинади
Жамият
−
19 Сентябрь
42742025 йил 1 январдан жамоат транспорти учун қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзлар бекор қилинади. Президентнинг тегишли фармонида шу назарда тутилади.
Кеча, 18 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Солиқ ва божхона имтиёзларини беришни назарда тутувчи айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги ПФ-140-сон Фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра, 2025 йил 1 январдан йўловчиларни ягона тарифлар бўйича ташиш хизматларини кўрсатиш айланмаси ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари ягона иштирокчиси ҳисобланган юридик шахслар томонидан реализация қилинадиган товарлар ва хизматлар учун қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзлар бекор қилинади.
Шу билан бирга, янги барпо этилаётган боғлар, токзорлар ва тутзорлар эгаллаган ерлар учун юридик шахслардан олинадиган ер солиғини тўлашдан озод қилиш тарзидаги имтиёзни бекор қилган ҳолда, мазкур ер участкалари бўйича солиқ ставкаси 50 фоизга камайтирилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ туроператорлик, меҳмонхона ва овқатланиш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорларга ҚҚСнинг бир қисми қайтарилиши хабар қилинган эди.
LiveБарчаси