Италияда илк бор коронавирусдан соғайганлар сони касалланганлар сонидан ошди

Олам 5413
image

Италияда кунлик коронавирусдан соғайганлар сони биринчи марта касалланганлар сонидан ошиб кетди. Бу ҳақда мамлакат фуқаро мудофааси бошқармаси бошлиғи Анжело Боррелли маълум қилди.

Борреллининг сўзларига кўра, бир сутка давомида мамлакатда 3033 киши коронавирусдан даволанган. Янги касалланганлар сони эса 2646 тани ташкил этган. Бу мамлакатда эпидемия бошлангандан буён илк ижобий натижа ҳисобланади.

Бироқ, Италияда ўлим даражаси ҳали ҳам юқори. Сўнгги бир кун ичида мамлакатда 464 киши вафот этди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Италияда коронавирус билан боғлиқ 189 973 та ҳолат аниқланган. Касалланганларнинг 57 576 нафари соғайган, 25 549 нафари эса вафот этган. Мавжуд беморлар сони 106 848 кишини ташкил қилмоқда.

Нуруллоҳ Шарипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 231
Рейтинг: 2.9
t
×