Италия спорт вазири мамлакат футболи тақдири ҳақида гапирди
Спорт
−
04 Май 2020 5229 1 дақиқа
Италиядаги футбол клублари 18 майга қадар машғулотларни қайта тиклай олмайди. Бу ҳақда Италия спорт вазири Винченцо Спадафора Facebook’даги саҳифаси орқали маълум қилди.
Бугун, 4 майдан бошлаб мамлакатда карантин чоралари кучайтирилди. Аввалроқ, Италиянинг бир нечта футбол жамоаси баъзи чекловлар шарти билан машғулотлар бошлашини эълон қилган эди.
“Ғалати нарсаларни ўқишимизга тўғри келмоқда. Аммо футбол ҳақида ҳеч нарса ўзгармайди: жамоалар 18 майга қадар машғулотларни бошлаш ҳуқуқига эга эмаслар”, деб ёзди спорт вазири.
Март ойи бошида Италия чемпионати коронавирус пандемияси туфайли тўхтатилди. Турнирда 26 турдан сўнг 63 очко билан Туриннинг “Ювентус” жамоаси пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўринда Римнинг “Лацио” клуби (26 ўйиндан кейин 62 очко) ва учинчи ўринда Миланнинг “Интер” жамоаси (25 ўйиндан кейин 54 очко) бормоқда.
Италияда коронавирус билан 210 мингдан ортиқ касалланиш ҳолати қайд этилган, 28 мингдан ортиқ одам вафот этган.
Live
БарчасиЭрдўған Саудияга борди
18:52