Италияда эко-фаоллар ИИВ биноси олдида гўнг тўплади

Олам

image

Extinction Rebellion ҳаракати аъзолари бўлган эко-фаоллар Италия Ички ишлар вазирлиги биноси яқинида гўнг тўкиб, лагерь қурди. Бу ҳақда “Corriere della Sera” хабар берди.

Қайд этилишича, иқлим ўзгаришига қарши курашаётган ҳаракат аъзоларининг юздан ортиқ вакили вазирлик биноси олдидаги тротуарга гўнг ташлаган ва бир нечта лагерлар қурган.

Намойишчилар экологик масалалар билан боғлиқ шиорларни баланд овозда айтиб, меҳнат жойлари ва ҳуқуқларини талаб қилган. Намойиш жойига полиция ходимлари етиб келган ва фаоллар идентификация қилиш учун бўлимга олиб кетилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг март ойида Еврокомиссия Европа Иттифоқининг бир қатор мамлакатларида давом этаётган фермерларнинг норозиликлари сабабли уларга янги имтиёзларни таклиф қилганди. Унгача Европанинг кўплаб давлатларидан келган фермерлар катта йўлларни тўсиб, кенг кўламли намойишлар ўтказганди. Ушбу норозиликлар бизнесга ўн миллионлаб евро зарар келтирган.

Муҳаммад Ҳодиев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

ИИВ Италия Extinction Rebellion

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг