Италия Россияни Олимпиада веб-сайтларига киберҳужумларда айблади

Спорт

image

Италия ташқи ишлар вазири Антонио Таяни мамлакат ҳукумат идоралари Олимпия ўйинлари билан боғлиқ веб-сайтларга уюштирилган бир қатор киберҳужумларни қайтарганини маълум қилди. Бу ҳақда “Deutsche Welle” нашри хабар берди.

Таянининг сўзларига кўра, ҳужумлар Италия Ташқи ишлар вазирлигининг айрим бўлинмаларига, шунингдек, Вашингтондаги дипломатик идорага ҳам қаратилган.

АҚШ пойтахтига йўл олаётган журналистлар билан суҳбатда вазир хакерлик уринишлари “Россиядан келиб чиққанини” таъкидлади, бироқ қўшимча тафсилотларни очиқламади. Халқаро Олимпия қўмитаси ҳозирча мазкур ҳолат юзасидан расмий изоҳ бермаган.

Шу билан бирга, Россия билан алоқадор деб ҳисобланадиган Нонаме057 хакерлар гуруҳи киберҳужумлар учун жавобгарликни ўз зиммасига олган.

Гуруҳга алоқадор деб тахмин қилинган Телеграм-каналда Италия ҳукуматининг Украинани қўллаб-қувватловчи сиёсати сабаб, “DDoS ҳужумлари орқали жавоб берилаётгани” таъкидланган.

Италия Ички ишлар вазири Маттео Пьянтедози эса парламентдаги нутқида хавфсизлик чораларига тўхталди. Унга кўра, 6000 нафар ҳуқуқ-тартибот ходими – жумладан, снайперлар, портловчи моддаларни зарарсизлантириш мутахассислари ҳамда терроризмга қарши кураш бўлинмалари – Милан ва Доломит тоғларигача бўлган Олимпия объектларида хавфсизликни таъминлайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Италия киберҳужум Олимпия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг