Италия Президенти Ўзбекистонга келади

Жамият

image

Жорий йилнинг 9 ноябрь куни Италия Президенти Сержо Маттарелла Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда “Nova” агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, Италия Президенти Сержо Маттарелла мамлакатнинг Осиёдаги истиқболини мустаҳкамлаш ва ҳозирги халқаро панорамада катта стратегик аҳамиятга эга икки давлат билан ҳамкорлик қилиш мақсадида икки томонлама миссия билан Жанубий Корея ва Ўзбекистонга келади.

Миссия 7 ноябрь куни Сеулдан расман бошланади. Унда миллий қабристонга гул қўйиш ва Корея Миллий музейида тўхташ режалари кўзда тутилган. 8 ноябрь куни делегация Шимолий Корея билан чегарадаги қуролсизлантирилган ҳудуддаги Панмунжом қўшма хавфсизлик ҳудудига ташриф буюради.

Шу билан бирга, Жанубий Корея Президенти Юн Сок Ёль билан учрашув, сўнгра расмий делегациялар иштирокидаги музокаралар бўлади.

Шунингдек, халқаро майдондаги энг қизғин муаммолар, жумладан Исроил-Фаластин можароси, Хитойнинг Жанубий Хитой денгизида тобора кучайиб бораётгани ва Украинадаги уруш бўйича муҳокамалар бўлиб ўтади, бу воқеалар Ўзбекистонда ҳам кенг муҳокама қилинади.

9 ноябрь куни эса Италия раҳбари Ўзбекистонга келади. 

“Тошкент билан ҳамкорлик Италия учун, айниқса, Европа ва Узоқ Шарқ, шунингдек, Россия ва Хитой каби йирик минтақавий давлатлар ўртасидаги тарихий алоқа минтақасида жойлашган мамлакатнинг стратегик позицияси туфайли алоҳида аҳамият касб этади. Италия ва Ўзбекистон, шунингдек, сармояларни ҳимоя қилиш ва илмий-маданий ҳамкорлик бўйича қатор музокараларда иштирок этмоқда, уларнинг бориши Маттарелла ўзбекистонлик ҳамкасби Шавкат Мирзиёев билан 10 ноябрь куни Тошкентда бўлиб ўтиши режалаштирилган учрашувда баҳоланади”, дейилади хабарда.

Шу куни Матарелла Турин Политехника университетида тўхташи режалаштирилган, бу университетлар алмашинувини сарҳисоб қилиш, иқтисодий ва технологик соҳалардаги ривожланиш ҳамда ҳамкорликнинг янги салоҳиятли йўналишларини баҳолаш имконини беради.

Ташриф 11 ноябрь куни Ўзбекистон Самарқанд шаҳрида якунланади.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 7 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Италия Президенти Сержо Маттарелланинг таклифига биноан расмий ташриф билан Рим шаҳрига борганди. Ушбу ташрифда Мирзиёев Италия раҳбари Сержо Маттарелла ва Бош вазири Жоржиа Мелони билан музокаралар олиб борганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Италия Сержо Маттарелла

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг