Мелони ҳам Мирзиёевни тантанали кутиб олди (видео)

Жамият

image

Айни пайтда Римда бўлиб турган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни Италия Бош вазири Жоржиа Мелони ҳам тантанали кутиб олди.

Италия Бош вазири қароргоҳи – Кижи саройида олий даражадаги музокаралар олдидан Президент Мирзиёевни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтган.

Кижи саройида фахрий қоровул саф тортган. Жоржиа Мелони ва Шавкат Мирзиёев уларнинг олдидан ўтиб, Италия байроғига ҳурмат кўрсатган ва биргаликда суратга тушган. 

Шундан сўнг музокаралар бошланган. Италия ҳукумати раҳбари Мирзиёевга Рим Ўзбекистонда бугунги кунда амалга оширилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлашини айтган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Италия Республикаси Президентининг қароргоҳи – Квиринал саройида ҳам Ўзбекистон Президентини кутиб олиш маросими бўлиб ўтганди. Шавкат Мирзиёевни Италия Президенти Сержо Маттарелла кутиб олган ва у билан бирга нонушта қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Италия Шавкат Мирзиёе Жоржиа Мелони

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг