Истеъфо сўраган Рамзан Қодиров Путин билан учрашади

Олам

image

Бугун, 7 май куни Россия Президенти Владимир Путин Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров билан учрашади. Бу ҳақда Россия давлат раҳбари матбуот котиби Дмитрий Песков журналистлар билан учрашувда маълум қилди.

Қайд этилишича, Чеченистон раҳбари, Владимир Путиннинг кенгайтирилган делегациялар таркибида бўлиб ўтадиган баъзи халқаро учрашувларида ҳам иштирок этиши режалаштирилмоқда.

“Президент ҳудудлар билан ишлашда давом этмоқда”, дея қўшимча қилган Песков.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Рамзан Қодиров Чеченистон раҳбарлиги лавозимидан кетиш учун рухсат сўраган эди. Журналистлар билан суҳбат чоғида Қодиров тез орада истеъфога чиқиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга шундай нияти борлигини билдирган.

Кейинчалик у ўз лавозими тўғрисида якуний қарорни фақат Россия Президенти Владимир Путин қабул қилишини таъкидлади.

“Мен пиёда аскарман ва қўмондонман. Буюртма бор-мен бажараман”, дея ўз ижтимоий тармоқларида ёзиб қолдирган Қодиров.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Путин Рамзан Қодиров Дмитрий Песков

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг