Истанбулдаги фожиа қурбонлари сони ортди

Олам

image

Аввалроқ, Туркиянинг Истанбул шаҳрида 8 қаватли уйнинг қулагани ҳақида хабар берган эдик. Вайроналар остида кўплаб одамлар қолиб кетганди.

Туркия ички ишлар вазири Сулаймон Сойлунинг сўзларига кўра, ҳалокатдан 48 соат ўтиб, 8 қаватли уй вайроналари остидан 16 ёшли ўсмир бола қутқариб олинган. Фожиа қурбонлари сони эса 14 нафарга етган. 11 киши бедарак йўқолганлар рўйхатидан жой олган. Бу ҳақда "Reuters" хабар берди.

Истанбулнинг Картал туманидаги уй чоршанба куни қулаб тушганди. Уйда 14 та хонадон бўлган. Шаҳар губернаторининг маълум қилишича, юқоридаги 3 қават ноқонуний қурилган.

Эслатиб ўтамиз, Истанбулда уй қулаши портлашдан кейин юз бергани айтилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Истанбул ҳалокат

Баҳолаганлар

86

Рейтинг

2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг