Истанбулда жинсий қулликдаги 35 нафар Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари топилди

Олам

image

Туркияда Истанбул шаҳрида кўплаб ўзбекистонлик аёллар фоҳишаликдан озод этилди. Бу ҳақда турк нашрлари хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, мамлакат полицияси томонидан Истанбул шаҳрида жинсий қулликда бўлган ўзбекистонлик аёллар қутқарилган. Полиция ходимлари томонидан тезкор операция ўтказилган.

Тадбир давомида Ўзбекистон ва Қирғизистондан келган аёлларни фоҳишалик билан шуғулланишга мажбур қилган жиноий гуруҳ аниқланган. 

Тезкор операция бир вақтнинг ўзида шаҳарнинг 7 йирик туманида ўтказилган. Полиция 30 дан ортиқ фоҳишалик хизматлари кўрсатилаётган уйларни аниқлаган. 

“Тезкор тадбир натижасида 85 нафар аёл жинсий қўлликда сақлаб келинаётгани аниқланган. Улардан 35 нафари Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари бўлган. 

Жиноий гуруҳ аъзолари интернет орқали аёллар билан танишиб, ишқий ёзишмани йўлга қўйишган. Кейинчалик турмушга чиқиш баҳонаси билан уларни Туркияга таклиф қилишган. Келган аёллар фоҳишалик билан шуғулланишга мажбурланган.

Ҳолат бўйича жиноий иш очилган, аёлларни эса ўз ватанларига депортация қилиш масаласи ҳал қилинмоқда.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Истанбул Фоҳишалик

Баҳолаганлар

233

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг