Истанбулда Европа-Эрон музокаралари бўлиб ўтади

Олам

image

25 июль куни Истанбулда Эрон ва Европа учлиги давлатлари (Буюк Британия, Франция ва Германия) ўртасида Эрон ядровий дастури атрофидаги инқирозни тартибга солиш бўйича музокараларнинг янги босқичи бўлиб ўтади. Бу ҳақда Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги вакили Исмоил Бағий маълум қилди.

“Европа давлатларининг илтимосига жавобан, Эрон JCPOA'нинг (Қўшма кенг қамровли ҳаракатлар режаси) уч европалик иштирокчиси билан музокараларнинг янги босқичини ўтказишга рози бўлди”, деди у Эрон давлат телерадиокомпаниясининг саволига жавобан.

Унга кўра, учрашув Истанбулда Ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари даражасида бўлиб ўтади. Эрондан Мажид Тахт-Равончи ва Козим Ғарибободий иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, 20 июнь куни Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи Женевада Франция Ташқи ишлар вазири Жан-Ноэль Барро, Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Дэвид Лэмми ва Германия Ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль билан музокаралар ўтказганди. Учрашувда Европа дипломатияси раҳбари Кая Каллас ҳам иштирок этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Истанбул Эрон Европа учлиги

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг