Истанбулда фабрикада жароҳатланган ўзбекистонлик вафот этди
Олам
−
05 Ноябрь 2019
6295Туркиянинг Истанбул шаҳрида жорий йилнинг 31 октябрь куни оғир жароҳатлар билан “Çorlu Devlet Hastanesi” тиббиёт муассасасига жойлаштирилган Ўзбекистон фуқароси З.В. вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси Матбуот хизмати хабар берди.
Консуллик-ҳуқуқий масалалар ҳал қилинганидан ва зарур ҳужжатлар расмийлаштирилганидан сўнг ҳамюртимизнинг жасади дафн қилиш учун Ватанга юборилди.
Марҳумнинг иш жойи “Yıldız Taşlama” фабрикасидаги авария ва хавфсизлик қоидаларига амал қилмаслик бўйича тергов давом этмоқда. Бош консулхона вазиятни назоратга олди.
Консуллик ҳуқуқий департаменти марҳумнинг яқинлари ва оиласига ҳамдардлик билдириб, Туркия, Болгария ва Руминия ҳудудида бўлиб турган фуқаролар зарур вазиятларда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига (тел.: +90 212-323-20-37, +90 212-229-00-75) мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь