Истанбулдаги шифохонада ўзбекистонлик ҳалок бўлди
Олам
−
25 Июль 2019
3979Туркиянинг Истанбул шаҳрида Ўзбекистон фуқароси вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси хабар берди.
Бош консулхона маълумотига кўра, жорий йилнинг 22 июль куни “Özel A Hastanesi” тиббиёт муассасасида Ўзбекистон фуқароси О.А. вафот этди. У 20 июль куни юз берган йўл-транспорт ҳодисасида тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан турк ҳуқуқ-тартибот органлари тергов ҳаракатларини бошлаган.
Бош консулхона вазиятни назоратга олиб, марҳумнинг жасадини Ватанга қайтариш учун унинг қариндошларига консуллик-ҳуқуқий ёрдамини кўрсатган.