Истанбулдаги шифохонада ўзбекистонлик ҳалок бўлди

World

−

image

Туркиянинг Истанбул шаҳрида Ўзбекистон фуқароси вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси хабар берди.

Бош консулхона маълумотига кўра, жорий йилнинг 22 июль куни “Özel A Hastanesi” тиббиёт муассасасида Ўзбекистон фуқароси О.А. вафот этди. У 20 июль куни юз берган йўл-транспорт ҳодисасида тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан турк ҳуқуқ-тартибот органлари тергов ҳаракатларини бошлаган.

Бош консулхона вазиятни назоратга олиб, марҳумнинг жасадини Ватанга қайтариш учун унинг қариндошларига консуллик-ҳуқуқий ёрдамини кўрсатган.


Tags

Rate Count

33

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends