Видео: Истанбулда Ўзбекистон фуқароси ўлдирилди. Қотилликда ўзбекистонлик гумонланяпти
Олам
−
03 Июнь 2019
5911Ўзбекистоннинг Бош консулхонаси берган маълумотларга кўра жорий йилнинг 31 май куни Истанбул шаҳрининг Чекмекой даҳасида юзага келган можаро натижасида 1988 йил 29 апрелда Наманган вилоятида туғилган Ўзбекистон фуқароси Одилжон Аҳмаджонович Ҳамзаев пичоқда етказилган жароҳат оқибатида ҳалок бўлган.
Таъкидланишича, марҳумнинг қариндошига жасадни Ўзбекистонга юбориш масаласини ҳал қилиш бўйича консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилган.
Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан ҳодиса юзасидан текширув-тергов тадбирлари олиб бориляпти, гумонланувчи сифатида Ўзбекистон фуқароси Ш. С. қўлга олинган.
Қайд этилишича, Бош консулхона мазкур масалани назоратга олган.
LiveБарчаси