Истанбулда бор-йўғи 61 кунга етадиган сув қолди – ОАВ

Олам

image

Туркиянинг Истанбул шаҳрини таъминловчи сув омборларида бор-йўғи икки ойлик сув қолди. Агар қурғоқчилик давом этса, вазият кескинлашади. Бу ҳақда NTV телеканали хабар берди.

“Шундай қилиб, шаҳарда 91 кунлик сув захираси бор, лекин 25 фоизи буғланишини ҳисобга олсак, захира 61 кунгина давом этади”, дейилади телеканал хабарида.

Истанбул сув ресурслари ва канализация бошқармаси маълумотларига кўра, сув омборларини тўлдириш даражаси 33,37 фоиз – 289 миллион куб метрдан ортиқни ташкил этди.

Сўнгги икки ҳафта ичида шаҳарда ўртача ҳисобда кунига уч миллиондан уч ярим миллион куб метргача сув истеъмол қилинган. Шу билан бирга, икки ҳафта ичида сув сатҳи тўрт фоиздан кўпроққа камайган.

Бошқарманинг маълум қилишича, 2014 йилда сув омборлари 17 фоизга тўлдирилган бўлса, кейинги саккиз йилда бу кўрсаткич 52 фоиздан пастга тушмаган. Ўнта энг катта сув омборининг деярли ярми саёз: улар икки фоиздан кам тўлган.

Сув захираларининг 80 фоиздан ортиғи ҳозир учта сув омборида – Ўмерли, Дарлиқ ва Теркосда.

Об-ҳаво прогнозларига кўра, Истанбулда яқин ўн кун ичида ёғингарчилик кутилмайди, ҳаво ҳарорати 30 дан 32 даражагача иссиқ бўлади. Шаҳар ҳокими Экрем Имомўғли фуқароларни сувни тежашга чақирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Истанбул сув омборлари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг