Истанбулда ҳам сайлов бўлиб ўтмоқда (видео)
Олам
−
27 Октябрь
2343Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ҳузуридаги 45-сайлов участкасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари сайловига овоз бериш жараёни давом этмоқда. Бу ҳақда консулхона матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Туркияда вақтинчалик ёки доимий истиқомат қилиб келаётган ўзбекистонлик фуқаролар учун Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ҳузуридаги 45-сайлов участкасида Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари сайловида овоз бериш учун имконият яратилган.
Билдирилишича, ҳозирги вақтда расман Туркия ҳудудида 54 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари яшаб, ўқиб келмоқда. Анқарадаги элчихона ва Истанбулдаги Бош консулхонада сайлов участкалари хизмат қилаётган бўлса, муддатидан аввал кўчма овоз бериш пунктлари Бурса, Измир, Анталья, Мерсин ва Карабук шаҳарларида бўлиб ўтган.
Маълумот учун, Қонунчилик палатаси сайловлари илк марта мажоритар-пропорционал (аралаш) тизим асосида ўтказилмоқда.
Бу тизимда сайлов округлари бир мандатли ва ягона сайлов округларига бўлинади. Парламент қуйи палатаси депутатларининг 75 нафари бир мандатли сайлов округлари бўйича мажоритар тизим (номзод учун овоз бериш), қолган 75 нафари пропорционал тизим бўйича, яъни сиёсий партияларга берилган овозлар асосида (партия рўйхати асосида) сайланади.
Марказий сайлов комиссиясига кўра, парламент сайловида жами 851 нафар хорижий (халқаро) кузатувчи, жумладан ўн учта нуфузли халқаро ташкилотлардан, хусусан Европада Хавфсизлик Ҳамкорлик Ташкилотнинг Парламент Ассамблеяси ва Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти, Туркий Давлатлар Ташкилоти, Туркий Давлатлар Парламент Ассамблеяси, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ва МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси, Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти ҳамда бошқа халқаро тузилмалардан жами 560 нафар, хорижий давлатлар 24 та сайлов органларидан 46 нафар, дунёнинг 43 та давлатидан 245 нафар хорижий (халқаро) кузатувчи аккредитациядан ўтказилган.
Айни пайтда, сиёсий партиялардан 55 минг нафар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан 10 минг нафардан ортиқ кузатувчи сайловни кузатиб бормоқда.
Шунингдек, ҳозирги кунга қадар маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларининг жами 1068 нафар вакили аккредитациядан ўтказилган.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь