Истанбул соҳилларидан денгиз минаси топилди
Олам
−
23 Декабрь
3243Туркиянинг Истанбул шаҳри соҳилида денгиз минаси топилди. Бу ҳақда “Aksham” нашри хабар берди.
Маълум қилинишича, гувоҳлар хавфли объектни пайқаган ва воқеа жойига сапёрлар жалб қилинган. Шундан сўнг, соҳил хавфсизлик қўмондонлиги ва полиция гуруҳлари етиб борган.
Мутахассислар бу ҳарбий қурилма эканлигини тасдиқлаган. Фавқулодда вазият туфайли пляжлар ва унинг атрофидаги ҳудудлар вақтинча муддатда жамоатчилик учун ёпилган.
“Ҳудуд кўздан кечирилиб, у ерда миналардан тозалаш ишлари олиб борилиши режалаштирилди”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Германиянинг Кёльн шаҳрида Иккинчи жаҳон урушидан қолган бир тонналик бомба топилганди. Шаҳар расмийларининг таъкидлашича, бу 1945 йилдан бери бомба йўқ қилиш бўйича энг қийин операция бўлиб, у топилган жойга яқин ҳудудда бир нечта клиникалар жойлашган.
LiveБарчаси