Истанбул ғарбида портлаш юз берди
Олам
−
13 Январь 2023
6839Жорий йилнинг 12 январь куни Туркиянинг Истанбул шаҳри ғарбидаги тўқимачилик цехида портлаш юз берди, жароҳатланганлар бор. Бу ҳақда DHA агентлиги хабар берди.
Портлаш шаҳарнинг Боғчилар туманидаги бизнес марказида жойлашган тўқимачилик цехида содир бўлган.
Маълум бўлишича, портлаш цехдаги саноат дазмоллаш қозонхонасида содир бўлган ва ишчилар портлаш вақтида танаффусда бўлган. Бизнес маркази ойналари ва ғиштлари кўчага сочилиб кетган ва транспорт воситаларига шикаст етган.
Хавфсизлик камерасида қайд этилган тасвирларда бино ёнидаги одамлар портлаш вақтида йиқилиб тушгани, шиша ва ғишт бўлаклари остида қолиб кетгани кўриниб турибди.
Огоҳлантириш сигнали берилгач, воқеа жойига полиция, ўт ўчирувчилар ва тиббий гуруҳ жўнатилган.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг 16 декабрь куни портлаш Туркиянинг жануби-шарқида, Диёрбакир шаҳрида содир бўлгани хабар қилинган эди. Қайд этилишича, ёнидан полиция ходимлари бўлган автобус ўтиб кетаётганда тўхтаб турган машина портлаган. Портлаш оқибатида саккиз нафар полиция ходими ва бир фуқаро жароҳатланган. Жабрланганлар касалхонага ётқизилган.
Аввалроқ, 2022 йилнинг 13 ноябрь куни Истанбулда пиёдалар учун мўлжалланган Истиқлол кўчасида кучли портлаш содир бўлган эди. Фожиа оқибатида олти киши ҳалок бўлди, яна 81 киши жароҳат олди.
Ҳужум уюштиришга алоқадорликда гумон қилиниб, 50 киши, жумладан, Сурия фуқароси Аҳлам Албашир ҳибсга олинган. Тергов маълумотларига кўра, у бомбани кўчада қолдирган.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15