Туркияда портлаш. 8 полициячи жароҳатланди

Олам

image
0:00
0:00
download

Туркия жануби-шарқидаги Диёрбакир вилоятида бугун, 16 декабрь куни автомобиль портлаши оқибатида камида саккиз нафар полициячи жароҳат олди. Бу ҳақда маҳаллий NTV телеканали хабар берди. 

Телекомпания маълумотларига кўра, Диёрбакир-Мардин автойўлида полиция машинасини кузатиб кетаётганда, масофадан бошқариш мосламаси ёрдамида йўл четида тўхтаб турган машинада портловчи моддалар ишга туширилган. Фавқулодда вазият жойига қўшимча хавфсизлик кучлари жалб қилинган. Ҳодиса оқибатлари ўрганилмоқда. 

Diyarbakır'da polis servis aracına bombalı saldırı - Son dakika haberleri –  Sözcü

TRT 1 телеканалининг фавқулодда ҳолат жойидан хабар беришича, воқеа маҳаллий вақт билан тахминан 04:30да полиция махсус бўлинмасига тегишли бўлган хизмат автобуси кетаётган Диёрбакирга кираверишда содир бўлган. Ярадорлар маҳаллий шифохоналарга етказилган. Портлаш ҳудуди тўсиб қўйилган, аксилтеррор операцияси олиб борилмоқда. 

Туркия Ички ишлар вазири Сулаймон Сойлунинг маълум қилишича, полиция мамлакат жануби-шарқида автобус портлашини уюштирган икки нафар гумонланувчини қўлга олган, натижада саккиз нафар ҳуқуқ-тартибот ходими яраланган. 

Diyarbakır'da polis aracının geçişi sırasında patlama – DW – 16.12.2022

“Портлашга алоқадорликда гумон қилинаётган икки киши қўлга олинди”, деб ёзди вазир Twitter’да. Унинг сўзларига кўра, жабрланганлар енгил тан жароҳатлари олган, уларга жойида тиббий ёрдам кўрсатилган. 

Портлаш маҳаллий вақт билан соат 05:10 да махсус кучлар отряди бўлган хизмат автобуси Диёрбакир-Мардин трассасида патрул хизматига кетаётган вақтда содир бўлган. Диёрбакир шаҳридан чиқаётиб, йўл четида тўхтаб турган машинада портловчи қурилма ишга туширилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

148

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг