Иссиқкўлда содир бўлган сел оқибатида уй ва машиналар сув остида қолди
Олам
−
13 Август
4841Кеча, 12 август куни Қирғизистондаги Иссиқкўл вилоятида содир бўлган сел оқибатида уй ва машиналар сув остида қолди. Бу ҳақда “KaktusMedia” нашри хабар берди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, содир бўлган кучли ёғингарчилик оқибатида тоғлардан кучли сел оқими кузатилган, хусусан, Тоғуз-Булоқ-Чўлпонота участкасида йўллар, кўчалар ва уйлар сув остида қолган. Шунингдек, Бостери ва Бақтуу-Долоноту қишлоқларидаги бир қанча кўчаларни сел сувлари босиб кетган.
Дастлабки маълумотларга кўра, сел оқими 16 та уйнинг ҳовлисини босиб қолган ва кўприкни бузган. Қутқарувчилар Бактуу-Долоноту қишлоғидан бир оилани эвакуация қилган.
Ушбу талафотни бартараф этиш учун Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан 60 нафар қутқарувчи, Мудофаа вазирлигидан 20 нафар ҳарбий хизматчи, Иссиқкўл вилояти фуқаро муҳофазаси хизматидан 30 нафар ходим ҳамда махсус техника жалб қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистоннинг Ўш вилояти ва Ўш шаҳрида кучли сел оқибатида йўллар ҳамда марказий бозор ичи сув билан тўлгани ҳақида хабар берилганди.