Ўшда сел оқибатида тилла бозоридаги тақинчоқлар сувда оқиб кетдими?
Олам
−
16 Июль
13040Жорий йилнинг 14 июль куни Қирғизистоннинг Ўш вилояти ва Ўш шаҳрида кучли сел оқибатида йўллар ҳамда марказий бозор ичи сув билан тўлгани ҳақида хабар берган эдик. Шундан сўнг, сел сувларининг бозор ичига кириши ортидан у ерда жойлашган тилла маркази тақинчоқлари оқиб кетгани тўғрисида хабарлар тарқалди. QALAMPIR.UZ билан суҳбатда бўлган маҳаллий аҳоли вакили буни тасдиқлади.
Уларнинг сўзларига кўра, бозорда асосан маиший техника ҳамда кийим-кечак савдоси билан шуғулланадиган савдогарлар жабр кўрган. Кондиционердан тортиб телевизоргача бўлган кўпгина сотув буюмлари сув тагида қолиб кетган. Бозор ичида турган автомобиллар ҳам оқиб кетган.
Маълумот учун, Ўш шаҳрида сел оқими туфайли 4 киши вафот этди. Уларнинг барчаси бир оиланинг аъзолари. Кейинроқ Андижон вилояти ҳудудидан 7 ёшли қизалоқнинг жасади топилган. Қизнинг жасади “Дўстук” чегара пости орқали Қирғизистон томонига топширилган. Кеча, 15 июль куни тушдан кейин Ўзбекистон чегарасидан 500 метр узоқликда 44 ёшли аёлнинг жасади топилган. Кечқурун қутқарувчилар Ўзбекистон ҳудудидан 10 ва 19 ёшли опа-сингилнинг жасадини топди. Бундан ташқари, аҳолини эвакуация қилиш пайтида бир киши юк машинасининг шиналарига урилиши оқибатида ҳалок бўлган. Шифохонага жами 30 киши ёрдам сўраб борган.
LiveБарчаси