Иссиқ ҳавода салқин ичимлик ичиш қанчалик зарарли?
Саломатлик
−
11 Июнь 2021
13650Иссиқ ҳавода салқин ичимликлар ичиш ошқозон ва бутун организмга зарар етказиши мумкин. Бунда тайёр бўлмаган организмнинг муздек ичимликни қабул қилиши жуда қийин бўлади, улар овқат ҳазм қилиш трактига ҳам хавф туғдиради. Бундан ташқари, салқин ичимлик ичганда тонзиллит каби сурункали касалликлар кучайиши мумкин.
Таъкидланишича, агар муздек сув ошқозонга тушса, у ҳолда ферментлар ва меъда ширасининг ишлаб чиқарилиши вақтинча тўсиб қўйилади. Натижада оқсиллар сўрилмайди. Бу эса жуда хавфли.
Бундан ташқари, совуқ сув ичганда ёғлар ҳазм бўлмайди, ичакнинг ҳаракатланиш фаоллиги пасаяди, бу эса ич қотишига олиб келади. Шунингдек, жуда иссиқ сув ичиш (65 даражадан юқори) ҳам нотўғри — қизилўнгач саратони хавфи ортади.
Шарбатлардан эса бутунлай воз кечиш тавсия этилади. Уларни мунтазам истеъмол қилиш подагра ёки буйракда тош йиғилишига, энг ёмон ҳолатда эса саратонга олиб келиши мумкин.
Мутахассисларга кўра, кунига икки марта кўк чой (у гидратацияни тиклайдиган ажойиб антиоксидант) ва лимонли сув ичиш фойдали.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь