Исроилнинг орзуси ушалмади – Хония
Олам
−
13 Апрель
26859Исроилнинг фаластинликларга қарши уруш бошлаган илк дақиқаларидаёқ кўнглига тугган бирорта орзуси ушалмади. Бу ҳақда ҳаракат раҳбари Исмоил Хония "Al-Mayadeen" телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Унинг фикрича, сионистларнинг уруш бошлашидан мақсади – фаластинликларни йўқ қилиш ва асирларни озод қилиш бўлган.
“Исроил ҲАМАСни йўқ қилгани йўқ ва бундай бўлмайди ҳам. Асирларни ҳам қайтариб ололмади. Уларнинг шарафли келишувга эришиш учун хоҳиши йўқ”, деган Хония.
Шунингдек, Исроил ўз ватанини ҳимоя қилаётган ғазоликларни ҳудудни ташлаб қочишга мажбурлай олмаган.
ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари сионистлар томонидан Ғазода содир этилган қирғин ва жиноятлар "унинг стратегик муваффақиятсизлигини" кўрсатишини таъкидлаган.
"Биз ўз шартларимизга содиқ қоламиз ва фаластинликлар зарарига ишлайдиган ҳар қандай сулҳга кўнмаймиз. Исроил томонидан ўғилларимдан тортиб набираларимгача ўлдирилди. Лекин бу менинг халқимга хиёнат қилишимга сабаб бўлмайди", дея қўшимча қилган у.
Хониянинг таъкидлашича, ҲАМАС талаблари орасида Ғазо секторини қайта қуриш, секторнинг қамал қилинишини тўхтатиш ва маҳбуслар алмашинуви бўйича жиддий келишув ҳам бор.
Шунингдек, Исроилнинг бутун “араб ва мусулмон минтақаси” учун хавф туғдираётгани ҳақида огоҳлантирган ҳаракат раҳбари уларни Ғазодаги геноцидга нисбатан позициясини ўзгартиришга чақирган.
Маълумот учун, Исроилнинг Ғазога ҳужуми бошланганидан бери 33 634 фаластинлик ҳалок бўлган ва 76 214 га яқин киши жароҳатланган.