Исроилнинг Ғазога босқини 2026 йилда ҳам давом этади – ОАВ
Олам
−
20 Август 2935 2 дақиқа
Исроил кучларининг Ғазо секторини тўлиқ босиб олиш операцияси 2026 йилда ҳам давом этади. Бу ҳақда ҳукуматдаги манбаларга таяниб, “Ynet” хабар берди.
Нашрга кўра, Исроил Мудофаа кучларига (ЦАХАЛ) заҳирадаги аскарларларни сафарбар қилиш уч босқичда амалга оширилади – 2025 йил сентябрь ва ноябрда, шунингдек, 2026 йилнинг март ойида.
Мамлакатда жойлашган теле-радиокомпанияларининг маълумотига кўра, операцияда 5 та дивизия, 12 та бригада жанговар гуруҳи ҳамда Ғазо дивизиясининг шимолий ва жанубий бригадалари қатнашади. Шунингдек, жанговар ҳаракатларга учта резерв бригада жалб қилинади. Операция энг қизғин палласида хизматда бўладиган захирадаги аскарларлар сони 130 минг нафарни ташкил этади. Қайд этилишича, Ғазони босиб олиш режалари 21 август куни Исроил ҳукуматига тақдим этилади.
“The Times of Israel” манбаларига кўра, 60 минг нафар захирадаги аскарга чақирув қоғози юборилиши кутилмоқда.
Қайд этиш жоизки, Ғазони тўлиқ босиб олиш масаласи асирдаги маҳбуслар овқатсизликдан қийналаётгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда сиздирилгандан сўнг янада кескин муҳокама қилина бошланди. Видеода эркаклардан бири овқатсиз қолганини, тик тура олмаётганини ва “ўлим ёқасида” эканини айтилади. Исроил ҲАМАСни гаровдагиларни оч қолдиришда айблади, бироқ гуруҳ бу даъволарни рад этиб, гаровдагилар аскарлар ва очликдан азият чекаётган ғазоликлар билан бир хил таом ейишини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 19 август куни Исроил Мудофаа вазири Исроил Кац Ғазо шаҳрини эгаллаш бўйича операцияни тасдиқлаганди. Операция “Гидеоннинг аравалари 2” деб номланган.
Live
Барчаси