Исроилнинг Ғарбий Соҳилга ракета ҳужуми оқибатида 5 фаластинлик ҳалок бўлди
Олам
−
18 Ноябрь 2023
3252Исроил томонидан Ғарбий Соҳилдаги “Балата” лагери ўққа тутилиши оқибатида беш киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Фаластин давлат телевидениеси хабар берди.
Маълум қилинишича, Исроил армияси “Фатҳ” ҳаракатининг "Балата" қочқинлар лагеридаги қароргоҳига учувчисиз ҳаво воситалари ёрдамида ҳужум уюштирган.
Ҳужум қилинган бинода ёнғин келиб чиқиб, жиддий моддий зарар етказган.
Ҳужум оқибатида беш фаластинлик ҳалок бўлган. Фаластин Қизил Ярим Ой Жамияти баёнотида ўз шифокорлари ҳужумдан жиддий жароҳат олганини маълум қилиб, уларнинг барчаси 19 ёшдан 25 ёшгача бўлган эркаклигини билдирган.
Маълумотларга кўра, октябрь ойи бошидан бери Ғарбий Соҳилда Исроил қўшинлари ҳужумлари оқибатида камида 186 нафар фаластинлик, жумладан, 51 бола ҳалок бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил самолёти Женинга зарба берганди.