Исроилнинг ҲАМАСга қарши қуруқликдаги операцияси қачон бошланиши очиқланди
Олам
−
27 Октябрь 2023
11715Исроил раҳбарияти АҚШдан етарли миқдордаги ракетага қарши мудофаа тизимларини олгандан сўнг, Ғазо секторида қуруқликдаги операцияни бошлайди. Бу ҳақда манбаларига таяниб, “The Jerusalem Post” газетаси хабар берди.
Қайд этилишича, Исроилнинг ҳарбий ва сиёсий раҳбарияти Ғазода қуруқликдаги операцияни бошлаганида, "Ҳизбуллоҳ" ва Эроннинг жавоб чоралари бўлишидан хавфсираяпти. Шунинг учун ҳам Исроил мудофаа кучлари Ғазода операция бошлашдан олдин Қўшма Штатлардан янада кўпроқ ракетага қарши мудофаа тизимларининг етиб келишини кутмоқда.
Яна бир манбанинг қайд этишича, операция бошланишидан олдин Исроил раҳбарияти ҲАМАС жангарилари томонидан исроиллик ҳарбийларга қарши партизан урушининг олдини олиш учун Ғазо секторига барча қурол контрабандаси каналларини максимал даражада тўхтатмоқчи.
Исмини ошкор қилмаслик шарти билан гапирган юқори мартабали исроиллик генералларнинг айтишича, армия операция давомида имкон қадар кўпроқ гаровга олинганларни қутқариш учун таваккал қилишга тайёр. Аммо раҳбарият бу вазифанинг мураккаблигини яхши билади.
LiveБарчаси