Исроилдаги ўйинда тарихдаги энг узун пенальтилар серияси қайд этилди (видео)
Спорт
−
22 Май
4297Жорий йилнинг 20 май кунида Исроилнинг “Димона” клуби мамлакат иккинчи лигасига чиқиш учун биринчи босқич плей-офф ўйинида “Шимшон”ни мағлуб этди. Ушбу учрашувда жамоалар пенальтилар серияси бўйича жаҳон рекордини янгилади. Бу ҳақда Гиннеснинг рекордлар китоби хабар берди.
Манбага кўра, икки жамоа ўртасида дарвоза томон 56 та зарба йўллаган, бу мутлақ рекорддир. Аввалги энг узун пенальтилар серияси 2005 йилда бўлиб ўтган, ўшанда “Палас” Намибия кубоги финалида “Сивисс”ни мағлуб этган. Ўшанда жамоалар 48 марта пенальти тепишган.
Исроилдаги плей-офф ўйинидаги учрашувнинг асосий ва қўшимча вақти дуранг билан якунланди. Пенальтилар сериясида “Димона” футболчиларига омад кулиб, 23:22 ҳисобида ғалабага эришди.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь