Исроилда яна фаластинлик ўлдирилди
Олам
−
03 Ноябрь 2022
5729Исроил Қуролли Кучлари бугун, 3 ноябрь куни Қудусда пичоқли ҳужум уйуштирган бир нафар фаластинлик инсонни отиб ўлдирди. Шифокорлар эса яна бир фаластинликнинг Исроил армияси томонидан босиб олинган Ғарбий соҳилга қилинган ҳужум чоғида отиб ўлдирилганини айтган. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги ёзмоқда,
Қайд этилишича, Исроил сўнгги ойларда ўз шаҳарларида кучайган қонли кўча ҳужумларига жавобан фаластинликлар давлат тузишга интилаётган Ғарбий Соҳил ва Шарқий Қуддусда зўравонлик кескин ошган.
Исроилдаги хавфсизлик билан боғлиқ беқарор вазият фонида 2 ноябрь куни бўлиб ўтган сайловлар натижасига кўра, Консерваторлар партияси етакчиси ва Фаластинга нисбатан ўта консерватив, собиқ Бош вазир Биньямин Нетаньяху ҳокимиятга қайтиши мумкин.
Исроил армияси жорий йилнинг 2 ноябрь куни Ғарбий Соҳилдаги Байт Дуку шаҳрида тунги рейд ўтказади. Фаластинликлар аскарларга тош ва бензин бомбаларини отган. Исроил кучлари эса уларга ғалаённи тарқатиш воситалари ва жонли ўқ билан жавоб берган. Тўқнашув оқибатида 45 ёшли фаластинлик эркак ҳалок бўлган.
Қуддуснинг Эски шаҳар ҳудудида Исроил армияси томонидан текширувдан ўтказилаётган Фаластин фуқароси бир зобитга ҳужум қилади. Кейин эса офицерлар фаластинликни отиб ўлдирган. Бу эса бир кун ичида ўлдирилган иккинчи фаластинлик бўлди. Исроил оммавий ахборот воситалари ҳодисанинг кутилмаган отишма натижасида содир бўлганлигини иддао қилмоқда. Юқоридаги иккита фуқаросининг ўлимига Фаластин расмийлари ҳозирча ҳеч қандай изоҳ бермаган.
Айтилишича, воқеа Фаластин миллатчилигининг рамзи бўлган Ал-Ақсо масжиди яқинида содир бўлган. Исроилликлар назарида у ерда яҳудийларнинг иккита ибодатхонасининг қолдиқлари мавжуд. Шунинг учун улар Ал-Ақсо яқинида ибодат қилишни хоҳлашади. Мусулмонлар эса буни ўзларига нисбатан ҳақорат сифатида қабул қилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь