Исроилда Эрон жосуси қўлга олинди

Олам

image

Исроилнинг Ашкелон шаҳрида истиқомат қилувчи Моти Маман Эрон разведкаси билан ҳамкорлик қилганликда гумонланиб, ҳибсга олинган. Бу ҳақда Исроил хавфсизлик хизматига (“Шин-Бет”) таяниб, "The Jerusalem Post" хабар берди.

Нашрга кўра, Моти Маман Эрон фойдасига жосуслик қилишда, Исроилда ҳужумларни режалаштиришда айбланган. У “Шин-Бет” ва Исроилнинг “Лаваҳ” 433-миллий жиноятчилик бўлими билан ҳамкорликда ўтказилган қўшма операцияда ҳибсга олинган. 

Август ойида ҳибсга олинган 73 ёшли гумонланувчи ҳақида Исроил оммавий ахборот воситаларига 19 сентябрга келибгина маълум қилинган. 

"Эроннинг Исроил агентларини ёллаш ва уларни Исроилда фаоллаштиришга уринишлари янгилик эмас. Йиллар давомида кўплаб воқеалар содир бўлди, фитналар тўхтатилиб, жосуслар ҳибсга олинди. Бунда “Шин-Бет” хавфни зарар етказилишидан олдин аниқлашга муваффақ бўлди", дейди Маарив Рейҳман университетининг Миллий барқарорлик бўлими раҳбари Лиор Акерман.

Исроил Бош вазири Биньямин Нетаняху, Мудофаа вазири Йоав Галант ва "Шин-Бет" раҳбари Ронен Бар ҳам ушбу маълумотни тасдиқлади.

Эслатиб ўтамиз, 3 август куни Британиянинг “The Daily Telegraph” газетаси ўз манбаларига таяниб, Исроил разведка хизмати “Моссад” Теҳрондаги ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари истиқомат қилаётган меҳмон уйига портловчи мосламаларни жойлаштириш учун Эрон хавфсизлик хизмати ходимларини ёллаганини даъво қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Исроил Моти Маман

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made