Исроил “Ҳизбуллоҳ”нинг янги раҳбарини ҳам ўлдириш билан таҳдид қилди

Олам

image

Аввалроқ, Ливандаги “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати янги раҳбар сифатида Наим Қосимни сайлагани хабар қилинган эди. Агар у ҳаракат сиёсатини ўзгартирмаса, ўз лавозимида узоқ вақт қолмаслиги мумкин. Бу ҳақда Исроил Ташқи ишлар вазирлиги баёнот берди.

Исроил “Ҳизбуллоҳ”нинг янги сайланган етакчиси Наим Қосим ўзидан олдинги раҳбарлар Ҳасан Насруллоҳ ва Ҳошим Сафи ад-Дин йўлидан борадиган бўлса, унинг лавозимда қолиш муддати бу ташкилот тарихидаги энг қисқаларидан бири бўлиши мумкинлиги билан таҳдид қилди.

“Бу ташкилотни ҳарбий куч сифатида йўқ қилишдан бошқа йўл йўқ”, дейилади Исроил ТИВ баёнотида.

Маълумот учун, 71 ёшли Қосим “Ҳизбуллоҳ” ичида “иккинчи рақам” деб аталган. У 1980 йиллар бошида гуруҳга асос солган диний уламолардан бири ҳисобланади. Қосим Байрут университетини тамомлаган ва асосан таълим масалалари билан шуғулланиб келган. 1991 йилдан эса ҳаракат раҳбари ўринбосари лавозимида бўлган.

Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойида “Ҳизбуллоҳ” собиқ етакчиси Ҳасан Насруллоҳ Исроилнинг Байрутнинг жанубий чеккасида уюштирган ҳаво ҳужумида ҳалок бўлган эди. Октябрь ойида эса Исроил Насруллоҳнинг эҳтимолий вориси Ҳошим Сафи ад-Дин ўлдирилганини ҳам тасдиқлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

“Ҳизбуллоҳ”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг