Исроил зарбаси оқибатида 6 нафар БМТ ходими ҳалок бўлди

Олам

image

Исроилнинг Ғазо марказидаги Нусейрат қочқинлар лагеридаги собиқ мактабга уюштирган ҳаво ҳужуми оқибатида шу ҳудудда фаолият юритаётган олти нафар Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш агентлиги (UNRWA) ходими ҳалок бўлди. Бу ҳақда БМТ расмий сайтида хабар берилди.

Ташкилотнинг маълум қилишича, шу пайтгача бир ҳужум оқибатида бу қадар кўп БМТ ходими ҳалок бўлмаган. Бундан ташқари, қурбонлар орасида Қочқинларни қабул қилиш маркази раҳбари ҳам бор.

Маълумот учун, кеча, 11 сентябрь куни Исроил мудофаа кучлари ҲАМАС ҳаракатининг аскарлари борлигини гумон қилиб, Ғазодаги Нусейрат қочқинлар лагеридаги собиқ мактабга ҳужум қилган. Маҳаллий шифокорлар ва ҲАМАС назоратидаги Ғазо фуқаролик мудофааси бошқармаси вакиллари Ал-Жауний мактабига уюштирилган ҳужумда 14 киши ҳалок бўлганини маълум қилган. Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, Исроилнинг 11 ойлик ҳужуми оқибатида ҳозиргача камида 41 118 киши қурбон бўлган ва яна 95 029 киши яраланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил қуролли кучлари Ғазода гуманитар ёрдам олиб бораётган автомашинани ўққа тутган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

БМТ Исроил Ғазо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг