Исроил яна 39 нафар фаластинликни озод қилди
Олам
−
26 Ноябрь 2023
5454Кеча, 25 ноябрь куни Исроил қамоқхоналари бошқармаси ҲАМАС билан келишув доирасида 39 нафар фаластинликни озод қилди. Қарши томон ҳам мос равишда гаровга олинганларнинг иккинчи гуруҳини қўйиб юборган. Исроил армияси матбуот хизматига кўра, 13 исроилликдан иборат гуруҳ Миср орқали Исроилга этиб келган.
“Озод қилинганлар Исроил ҳудудида дастлабки тиббий кўрикдан ўтказилди. Исроил мудофаа кучларининг махсус бўлинмалари ва Умумий хавфсизлик хизмати кучлари ҳозирда улар билан бирга. Ходимларнинг асосий вазифаси озод қилинганларнинг барчаси уйига етиб олгунига қадар уларни муҳофаза қилиш”, дейилади матбуот хизмати хабарида.
Айтиш жоиз, томонлар кеча, 25 ноябрь куни 42 га 14 кўринишида гаровга олинганлар алмашинуви амалга оширилиши ҳақида хабар берган эди. Бироқ рақамларга қарайдиган бўлсак, уларнинг бу қарори сўнгги дақиқаларда яна ўзгарган кўринади.
Эслатиб ўтамиз, 22 ноябрга ўтар кечаси бир неча соатлик муҳокамалардан сўнг, Исроил ва ҲАМАС ўртасида 4 кунлик сулҳга келишилганди. Унга кўра, 50 нафар гаровдаги шахс эвазига Исроил қамоқхоналаридаги 150 нафар фаластинлик озодликка чиқарилиши, 4 кун давомида ҳар икки томон ҳам ўт очишни тўхтатиши белгиланганди. Кеча, 24 ноябрь куни келишув кучга киргани хабар қилинди.
Сулҳ доирасида ҲАМАС 13 нафар исроилликни, жумладан тўрт болани озод қилди. Бунинг эвазига Исроил 39 нафар фаластинликни (24 аёл ва 15 ўсмир) қамоқдан озод қилди. Бундан ташқари, ҲАМАС келишув шартларига киритилмаган бўлсада 12 нафар Таиланд фуқаросини қўйиб юборди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь