Исроил яна “Ҳизбуллоҳ”га зарбалар йўллади
Олам
−
20 Ноябрь 1870 2 дақиқа
Жорий йилнинг 18 ноябрь куни Исроил армияси Ливан жанубидаги “Ҳизбуллоҳ” нишонларига зарбалар бера бошлади. Бу ҳақда Исроил Мудофаа кучлари хабар берди.
Даъво қилинишича, ушбу зарбаларнинг нишонлари Ливан жанубида жойлашган “Ҳизбуллоҳ” ҳаракатининг ҳарбий объектларидир. Ҳарбий самолётлар Ливан жанубидаги Сур шаҳри яқинидаги икки аҳоли пунктига бориб урилган.
Ливан томонига кўра, Исроил самолётлари Сур шаҳрининг жанубида жойлашган Дейр-Кифа ва Шуҳур аҳоли пунктларига зарба берган. Ҳужумнинг эҳтимолий талафотлари борасида Ливан расмийлари ҳозирча ҳеч қандай баёнот бермаган.
Қайд этиш жоиз, 18 ноябрь куни кечқурун Исроил армиясининг Ливандаги Сайда шаҳрида жойлашган Айн-ал-Ҳилве фаластинлик қочқинлар лагерига уюштирган ҳаво ҳужуми оқибатида 13 киши ҳалок бўлганди.
Қолаверса, Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Ливан жанубидаги яна икки шаҳарга ҳужум қилган. Хабарларга кўра, Исроил авиацияси Айната ва Тайр-Фелсай шаҳарларига ҳам зарбалар берган.
Маълумот учун, Исроил ва Ливан ўртасида 2024 йилнинг 27 ноябрида ўт очишни тўхтатиш келишуви имзоланган. Шунга қарамай, Исроил томони унинг шартларини мунтазам равишда бузиб келмоқда. Ўт очишни тўхтатиш режими кучга киргандан бери Исроил армияси уни 4,5 минг мартадан кўпроқ бузган. Оқибатда юзлаб одамлар ҳалок бўлган ёки жароҳатланган.
2023 йилнинг октябрь ойида Исроил Ливанга қарши ҳужум бошлаган ва бу 2024 йил сентябрида кенг кўламли урушга айланиб кетган. Уруш давомида 4 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган, тахминан 17 минг киши жароҳатланган.
2024 йилнинг ноябрида Ливан ва Исроил ўртасида сулҳ имзоланганига қарамай, Исроил бу келишувни 4500 мартадан кўпроқ бузган, оқибатда юзлаб тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлиб, жароҳат олган.
Исроил ҳали ҳам Ливанда эгаллаб олинган 5 тепаликни ўз назоратида ушлаб турибди, шунингдек, бир неча ўн йиллар давомида назоратида бўлган айрим ҳудудларни ҳам қўлдан чиқармаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил армияси Ливан билан чегарани белгиловчи Blue Line’ни кесиб ўтган девор қургани ҳақида хабар берилганди. Blue Line – БМТ томонидан белгиланган чизиқ бўлиб, Ливан ва Исроил ҳамда Исроил томонидан эгалланган Жўлон тепаликларини ажратади.
Live
Барчаси