Исроил яҳудий мутассибларига Ал-Ақсога киришни тақиқлади

Олам

image

Мусулмонлар учун муқаддас Рамазон ойи тугагунга қадар яҳудий зиёратчилари ва сайёҳларига Қуддусдаги Ал-Ақсо масжиди жойлашган Маъбад тоғи мажмуасига бориш тақиқланди. Бу ҳақда Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху қарор қабул қилди.

Бош вазир идорасининг билдиришича, бу қарор Ғарбий Соҳил ва Шарқий Қуддусдаги хавфсизлик ҳолатини ҳар томонлама баҳолашдан сўнг қабул қилинган.

Бироқ Исроил Миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир бу ҳаракатни тинчлик келтирмайдиган, балки хавфсизлик билан боғлиқ вазиятни янада кескинлаштиришга таҳдид соладиган жиддий хато деб атади.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ яҳудийларнинг ақидапараст гуруҳлари исломнинг энг муқаддас маскани бўлмиш Шарқий Қуддусдаги Ал-Ақсо масжидида Пасха қурбонликларини уюштиришга чақирган эди. Бунга жавобан бир гуруҳ фаластинликлар масжид ҳудудида тунаб қолишганди. Исроил полицияси диндорларга қарши куч ишлатиб, масжид ҳудудида рейд уюштирганди. 200 дан ортиқ одам ҳибсга олинганди. Тел-Авивнинг ҳаракатларига жавобан Ғазо секторидан Исроил жанубига ракеталар учирилди. Бунга жавоб Исроил ҳаво кучлари блокададаги Фаластин анклавидаги иккита нишонга зарба берди. Бундай вазият бутун дунёда хавотир уйғотган, БМТ, Европа иттифоқи, Туркия, АҚШ, Канада, Хитой, Германия, Қозоғистон ва бошқа халқаро ташкилот ва давлатлар томонларни вазминликка чақирган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ал-Ақсо Қуддус Исроил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг