Исроил ва ҲАМАС ўт очишни тўхтатиш тамойиллари бўйича келишиб олди – Байден

Олам

image

Исроил ва ҲАМАС Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш тамойиллари бўйича келишиб олди. АҚШ Президенти Жо Байден Х’да тегишли баёнотни эълон қилди.

“Олти ҳафта олдин мен ўт очишни тўхтатиш ва гаровга олинганларни қайтариш бўйича келишувга эришишнинг кенг қамровли тамойилларини баён қилдим. Ҳали қилиниши керак бўлган ишлар бор, бу мураккаб масалалар, аммо ҳозирга келиб Исроил ва ҲАМАС томонидан тамойиллар келишиб олинди. Менинг жамоам тараққиётга эришмоқда ва мен буни амалга оширишга интиламан”, деб ёзди Америка раҳбари.

ҲАМАС ва Исроил ўртасидаги эҳтимолий келишувлар бўйича маслаҳатлашувларнинг янги раунди ва Ғазодаги можаро томонлари ўртасида билвосита музокараларни қайта бошлаш ҲАМАСнинг АҚШ Президенти томонидан май ойи охирида тақдим этилган таклифларга сўнгги жавобидан кейин мумкин бўлди.

3 июль куни Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг идораси ва “Моссад” разведка хизмати воситачилар орқали ҲАМАС вакилларининг гаровга олинганлар ҳақидаги келишувига муносабатини олганликларини ва ўзларининг жавоб чораларини тайёрлаётганликларини эълон қилди.

Эртаси куни ҲАМАС Сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Хония Миср, Қатар ва Туркия билан Ғазодаги вазиятни ҳал қилиш вариантлари бўйича маслаҳатлашувлар ўтказаётганини эълон қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Ғазо ҲАМАС

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made