Исроил ва АҚШ зарбалари ортидан Эрон сайтлари киберҳужумларга учради
Олам
−
28 Февраль 4011 1 дақиқа
Бугун, 28 февраль куни Исроил ва АҚШ томонидан Эронга амалга оширилаётган ҳарбий ҳаракатлар фонида мамлакат кенг кўламли киберҳужумларга ҳам дуч келди. Бу ҳақда “Fars” ахборот агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, Эроннинг бир нечта йирик ахборот агентликлари ва медиа платформалари нишонга олинган. Киберҳужумлар оқибатида айрим ахборот ресурслари фаолиятида жиддий узилишлар юзага келган, баъзи расмий веб-сайтлар вақтинча ишламай қолган ёки чекланган режимда хизмат кўрсатмоқда.

Шунингдек, кенг қўлланиладиган айрим мобил иловалар фаолиятида ҳам носозликлар қайд этилган. Фойдаланувчилар тизимга киришда қийинчиликлар, хабар алмашишдаги узилишлар ва хизматлар секинлашуви билан боғлиқ муаммоларга дуч келишмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эронга қарши АҚШ ва Исроил томонидан амалга оширилган қўшма ҳарбий операция бир неча ой давом этиши ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси