Исроил ва ҲАМАС музокаралари ижобий руҳда давом этмоқда – ОАВ

Олам

image

Исроил билан Ғазодаги геноцид урушини тугатишга қаратилган билвосита музокараларда “оптимизм” устунлик қилмоқда. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб, TRT World хабар берди.

Қайд этилишича, ҲАМАС гуруҳи гаровга олинган исроилликларни озод қилиш эвазига Исроил томони озод қилиши керак бўлан фаластинлик маҳбуслар рўйхатини тақдим этган. 

“Воситачилар ўт очишни тўхтатишни амалга ошириш йўлидаги ҳар қандай тўсиқларни олиб ташлаш учун катта саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда ва барча томонлар ўртасида ижобий руҳ ҳукмронлик қилмоқда,” дейди ҲАМАСнинг юқори мартабали амалдори Тоҳир ал-Нуну. 

Бундан ташқари, унинг айтишича, Фаластин қарши гуруҳи сулҳнинг биринчи босқичида келишилган мезонлар ва рақамларга мувофиқ озод қилиниши керак бўлган маҳбуслар рўйхатини тақдим этган. 

Бунинг эвазига ҲАМАС 2023 йил 7 октябрь куни Исроилга уюштирилган трансчегаравий ҳужумда гаровга олинганлардан 47 кишини (уларининг орасида ҳалок бўлганлар ҳам бор) озод қилмоқчи.

Қайд этиш жоиз, 2023 йилнинг 7 октябрь куни ҲАМАСнинг Исроилга уюштирган ҳужуми Яқин Шарқдаги кескинликнинг бошланиш нуқтаси бўлди. Бўлинмалар ракета зарбалари бериб, Исроил ҳудудига бостириб кирди ва замонавий Исроил тарихидаги энг йирик тинч аҳоли қирғинини содир этди – тахминан 1200 киши ҳалок бўлган. 250 дан ортиқ гаровга олинганлар Ғазо секторига олиб кетилди, уларнинг бир қисми кейинчалик алмашилган ёки озод қилинган, бир қисми эса ҳалок бўлган. Исроил бунга жавобан ҲАМАСга қарши уруш эълон қилди. Можаро давомида Ғазо секторида 67 мингдан ортиқ фаластинликлар ҳалок бўлган, 169 мингдан зиёди яраланган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил ва ҲАМАС ўртасида можарони тинч йўл билан ҳал этишга қаратилган биринчи босқич музокаралар Мисрнинг Шарм-ал-Шайх шаҳрида бўлиб ўтгани ҳақида хабар берилган эди. Музокараларда ҲАМАС вакиллари гаровга олинганларни озод этиш тартиби, шунингдек, Исроил қўшинларини Ғазо секторидан олиб чиқиш режаси ва жадвали бўйича ўз қарашларини баён қилган.  

Камола Сотволдиева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Исроил музокара Ғазо ҲАМАС

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг