Россия – Украина ўртасида музокара ўтказиш учун 5 номзод маълум бўлди

World

−

image

Европада Украинадаги урушни тўхтатиш масаласи бўйича Россия билан музокаралар олиб бориши мумкин бўлган номзодлар муҳокама қилинмоқда. Бу ҳақда дипломатик манбаларга таяниб, “The Telegraph” хабар берди.

Нашр маълумотларига кўра, ҳозирда бешта европалик етакчи кўриб чиқилмоқда: Италия Бош вазири Жоржа Мелони, Финляндия президенти Александр Стубб, Чехия Президенти Петр Павел, Дания Бош вазири Метте Фредериксен ва Норвегия Бош вазири Йонас Гар Стёре.

Газета манбаларининг айтишича, потенциал номзодлар билан аллақачон боғланилган.

“Европа, биринчидан, руслар билан музокаралар олиб бориш зарурлиги бўйича ҳамфикр бўлиш кераклигини англаб етди. Иккинчидан, ушбу позиция айнан қандай бўлиши кераклиги бўйича ҳам ҳамфикр бўлиши лозим”, дейди муҳокамалар бориши билан таниш манба.

“The Telegraph” хабарига кўра, сўнгги ҳафталарда Европада шахсий музокаралар гуруҳини шакллантиришга бўлган чақириқлар кучайган. Бунгача қитъа мамлакатлари позициясини ҳимоя қила оладиган ягона европалик етакчини аниқлашга бўлган уринишлар муваффақиятли якунланмаган.

Нашр суҳбатдошларидан бири якунда бир нечта етакчилардан иборат гуруҳ тузилиши мумкинлигини тахмин қилган. Унинг сўзларига кўра, бундай вариант алоҳида мамлакатлар ўртасидаги рақобатнинг ва муайян номзоднинг рад этилиши эҳтимолининг олдини олишга имкон беради.

Финляндия Президенти Александр Стубб Украинани қўллаб-қувватлаш бўйича Европа саъй-ҳаракатларида фаол иштирок этмоқда ва АҚШ Президенти билан алоқаларга эга. Чехия Президенти Петр Павелнинг номзоди ҳам НАТО тузилмаларидаги ўтмишдаги иш тажрибаси ва ҳарбий музокаралардаги иштироки инобатга олинган ҳолда муҳокама қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Президенти Владимир Путин АҚШ воситачилигида Украина билан уч томонлама тинчлик музокараларини келаси ой қайта бошлашга рози бўлгани ҳақида хабар берилган эди. Музокаралар жорий йилнинг 10 ноябрида ёки ундан кейин Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида ўтказилиши мумкин.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends