Исроил Сурияга ракета ҳужуми уюштирди
Олам
−
02 Май 2023
6246Кеча, 1 май куни Исроил Сурияга ракета ҳужумини уюштирди. Ушбу ҳужум оқибатида бир аскар ҳалок бўлди, яна 7 нафар аскар яраланди. Бу ҳақда Сурия оммавий ахборот воситалари хабар берди.
Маълум қилинишича, Сурия ҳаво ҳужумига қарши мудофаа кучлари Алеппо (Ҳалаб) яқинида Исроил ракеталарини тутиб олган ва уларнинг бир қисмини уриб туширган.
“Исроилликлар Сурия шаҳри яқинидаги аэропорт ва баъзи объектларни нишонга олган ва бир қанча моддий зарар етказган”, дейилади хабарда.
Ҳозирда ҳужум оқибатида Алеппо халқаро аэропорти ишдан чиққан.
Эслатиб ўтамиз, Исроил 7 ой ичида тўртинчи бор ушбу аэропортга ракета ҳужумини амалга оширишидир.
Бундан ташқари, жорий йилнинг 29 апрель куни Исроил армияси Суриянинг Хомс вилоятидаги бир қатор нишонларга ракета ҳужуми уюштирганди. Оқибатда уч нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган.
Исроил расмийлари эса анъанага содиқ қолган ҳолда бу борада баёнот беришдан ўзини тийган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь