Исроил Суриядаги Эрон элчихонаси яқинига зарба берди (фото)
Олам
−
09 Октябрь
5362Кеча, 8 октябрь куни тунда Исроил армияси Дамашқдаги Эрон элчихонасига яқинига авиазарба берди. Бу ҳақда SANA нашри хабар берди.
Қайд этилишича, нишон Дамашқ ғарбидаги Мезза маҳалласидаги тураржой биносига қаратилган. Эроннинг Суриядаги элчихонаси ҳужум содир бўлган жойга яқин жойлашган. Дастлабки маълумотларга кўра, 7 киши ҳалок бўлган, улар орасида аёллар ва болалар ҳам бор.
Ҳозирча жароҳатланганлар сони 11 кишини ташкил этмоқда. Қутқарувчилар вайроналарни тозалаш давомида қурбонлар сони ортиши мумкин. Исроил Сурияга босиб олинган Голан тепаликларидан зарба берган. Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси ва “Ҳизбуллоҳ” етакчилари тез-тез борадиган бино нишонга олингани тахмин қилинмоқда. Исроил мудофаа кучлари ҳозирча зарбага изоҳ бермаган. The Syrian Observatory for Human Rights қурбонлар сонини тўрт киши, ярадорларни эса 10 киши деб баҳоламоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг апрель ойида ҳам Исроил Сурия пойтахти Дамашқдаги Эрон консуллиги биносига ҳаво ҳужуми уюштирганди. Исроил ҳужуми оқибатида 13 киши, жумладан, 7 нафар эронлик ҳарбий маслаҳатчи ҳалок бўлган эди. Эрон элчихонасининг консуллик бўлими Исроил ҳужуми туфайли тўрт кунлик танаффусдан сўнг ўз фаолиятини қайта тиклади. Ҳужумда вайрон бўлган бино ёнида Эрон элчихонаси консуллик бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилган. Исроил ҳужумига жавобан 14 апрелга ўтар кечаси Эрон Исроилга юздан ортиқ учувчисиз дрон ва ўнлаб ракеталарни учирди.
LiveБарчаси