Исроил Президенти ЖАРнинг даъвосидан нолиди
Олам
−
09 Январь
6127Исроил Президенти Ицхак Герцог Жанубий Африканинг яҳудий давлатини Ғазо секторидаги ҳаракатлари билан Геноцид жиноятининг олдини олиш ва жазолаш тўғрисидаги конвенцияни бузганликда айблаб, Гаагадаги Халқаро Судга берган даъвосини "даҳшатли ва кулгили" деб атади. Бу ҳақда у бугун, 9 январь куни Тель-Авивда АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен билан учрашувда сўз очди.
Унинг айтишича, 11 январь куни Гаагадаги Халқаро суд Жанубий Африканинг Исроилга қарши даъвоси бўйича ишни кўриб чиқа бошлайди.
“Бу баёнотдан кўра даҳшатлироқ ва бемаънироқ нарса йўқ. Жанубий Африканинг иккиюзламачилигига қарамай, биз Халқаро судда ажралмас ҳуқуқимизга мувофиқ ўзимизни ҳимоя қилиш бўйича позициямизни ғурур билан билдирамиз", дейди Президент.
Маълумот учун, 2023 йилнинг 29 декабрь куни Жанубий Африка Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатлари “Геноцид жиноятининг олдини олиш ва жазолаш тўғрисида”ги конвенцияни бузиши мумкинлиги юзасидан Халқаро судга мурожаат қилган. Унда Исроил Геноцид конвенциясини ва ундан келиб чиқадиган мажбуриятларни бузадиган барча ҳаракатларини дарҳол тўхтатиши сўралган.
Эслатиб ўтамиз, Блинкен Ғазода уруш бошлангандан бери минтақага қилган тўртинчи сафари давомида Туркия, Греция, Иордания, Қатар, БАА ва Саудия Арабистонида бўлганди. Бундан ташқари, Блинкен Ғарбий Соҳилга ҳам бориши режалаштирилган. Унинг Яқин Шарққа сафари эса Мисрга ташриф билан якунланади.
LiveБарчаси