Исроил портлатган Ғазодаги шифохоналарнинг “локация”сини АҚШ берган – “Politico”

Олам

image

АҚШ Исроилга Ғазодаги гуманитар объектларнинг жойлашуви ҳақидаги маълумотларни бермоқда. Бу ҳақда "Politico" нашрининг таҳлилида сўз юритилади

Нашрнинг ёзишича, Байден маъмурияти бир неча ҳафта давомида Исроилга Ғазодаги гуманитар гуруҳлар объектларига зарба берилишининг олдини олиш мақсадида, уларнинг жойлашув нуқтасини етказмоқда, аммо Исроил худди шу ҳудудларга қарата ракета отяпти.

Ўзаро алоқаларда иштирок этган расмийнинг "Politico"га айтишича, ЦАХАЛга Америка томонидан тиббий муассасаларнинг GPS координаталари ва ёрдам гуруҳларининг ҳаракат йўналишлари ҳам бериб борилган.

Ғазодаги худди шундай тиббий муассасаларнинг орасида "Аш-Шифа" шифохонаси ҳам бўлган, унинг координаталари ҳам ҳужум қилмаслик шарти билан Вашингтон томонидан Тель-Авивга юборилган.

АҚШ расмийларининг оммавий баёнотларида эса Ғазо секторидаги ёрдам гуруҳлари ҲАМАСнинг тинч аҳолидан тирик қалқон сифатида фойдаланаётгани ва шифохоналар остида ҳаракатнинг туннеллари борлиги туфайли ҳаракатланишда қийналаётганини таъкидлаяпти.

"Шунга қарамай, Исроилнинг ушбу гуманитар объектларни бомбардимон қилишда давом этиши Вашингтон маъмурияти Исроил устидан сиёсий таъсирга эгами ёки йўқми деган ҳақли саволларни туғдиради", дейилади нашр таҳлилида.

АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама даврида Яқин Шарқ давлатлари билан дипломатик алоқаларни ўрнатишда кўп ҳисса қўшган Роберт Форднинг айтишича, ушбу ўринда "Байден маъмурияти саҳна ортида ҳаракат қилаётган ҳам бўлиши мумкин, лекин улар ҳеч нарсага эриша олмаяпти".


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Исроил Ғазо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг