Исроил Мадримовнинг навбатдаги рақиби ва жанги санаси маълум бўлди
Sport
−
09 September 2024 43252 1 minute
Супер яримўрта вазн тоифасида собиқ WBA чемпиони Исроил Мадримов навбатдаги жангини украиналик Сергей Богачукка қарши ўтказади. Бу ҳақда Ўзбекистон Профессионал бокс федерацияси матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, Мадримов 21 декабрь куни Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида ташкил этиладиган Усик-Фьюри II оқшомида рингга кўтарилиши мумкин.
Маълумот учун, 29 ёшли Сергей Богачук профбоксда 26 та жанг ўтказиб, 24 та ғалабага эришган ва 2 марта мағлубиятга учраган. У ўзининг охирги жангини Вержил Ортисга қарши ўтказиб, имкониятни бой берган эди. Профбоксда 11 марта рингга кўтарилган Мадримов эса охирги марта 4 август куни P4P етакчиларидан бири америкалик Теренс Кроуфорд билан жанг қилиб, мағлубиятга учраганди.
Live
AllQo'yliqda ham yong'in sodir bo'ldi
06 August